Ссылки доступа

Петербургда бир йил олдин ўлган гўдак Умаралини ёдлашди


На акции памяти погибшего таджикского младенца
На акции памяти погибшего таджикского младенца

Санкт-Петербургдаги Марсово ҳиёбонида бир йил аввал халок бўлган тожик чақалоғи Умарали Назаров хотирасига бағишлаб намойиш бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этиш учун 30 дан зиёд одам келган. Бир йил аввал миграция хизмати ва полиция ходимлари томонидан миграция режимини бузган онанинг 5 ойлик чақалоғини қаровсиз қолдирилган деб баённома тузиб, гўдакни Цимбалин номидаги касалхонага жўнатишган ва ўша ерда у мавҳум ҳолатда ўлган.

Намойишда Қонунчилик палата депутати Борис Вишневский сўзга чиққан. У прокуратура, тергов қўмитаси ва шаҳар маъмуриятларига Умаралининг иши бўйича кўп маротаба сўровномалар жўнатган. У кўкрак сути эмувчи чақалоқни онасидан тортиб олиш қонунийми ёки йўқ, деган саволга аниқ бир жавоб олмаган. Ваҳоланки, гўдакнинг отаси ва бувиси ўша ерда бўлишган, уларни бир оила эканлигини исботловчи барча хужжатлари ҳам бўлган.

Вишневскийнинг фикрича, она ва чақалоққа нисбатан қилинган ваҳшиёна жиноятга жазо тайинланмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда.

Жабрланувчи деб тан олинган Умаралининг ота-онаси адвокатлари суддан қайта экспертиза қилинишини талаб қилишган ва улар бу иш юзасидан Страсбург судигача боришмоқчи.

XS
SM
MD
LG