Ссылки доступа

Бир ойда Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 20,000 дан ортиқ мурожаатлар келди


Хабар қилинишича, бир ойдан ошиқ вақт ичида вақтинчалик президент вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёевнинг gov.uz ҳукумат порталида очилган виртуал қабулхонасига фуқаролардан 20 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Ҳукумат амалдорлари барча аризаларни кўриб чиқишга ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга ваъда беришди.

Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасининг ишлашига масъул бўлган ҳукумат амалдори кўп жиҳатдан фуқаролар банклардаги нақд пулларнинг йўқлиги, қишлоқ жойларда электр ва газнинг йўқлиги, шунингдек автосалонларда машиналарни сотиб олишдаги қийинчиликлар борасида шикоят қилишаётганлигини хабар қилди.

Бундан ташқари, Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига Тошкент пропискаси ва биопаспорт олишдаги қийинчиликлар, шунингдек ҳукуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ноқонуний ҳаракатлари борасидаги минглаб шикоятлар келиб тушган.

Кунига 24 соат ва ҳафтасига 7 кун ишлаётган Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига фуқаролар “ҳал қилинмаган” муаммолар борасидаги ўз мурожаатларини қисқача рақам 1000 ёки 0-800-210-00-00 рақамига телефон қилиб, ёки махсус хат орқали жўнатишлари мумкин.

Бундан ташқари Facebook ижтимоий тармоғида махсус саҳифа очилган бўлиб, унда Мирзиёев виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ва уларни ҳал қилиш борасида қабул қилинган чоралар тўғрисидаги ахборот тақдим этилган.

XS
SM
MD
LG