Ссылки доступа

Асад: Сурия Ғарб ва Россия учун ҳарбий амалиётлар театрига айланди


Сурия Президенти Башар Асаднинг айтишича, Сурия Россия билан Ғарб ўртасидаги можаро ҳудудига айланиб қолди. «Сўнги ҳафталар, балки ойлар давомида биз кузатаётган нарса Совуқ урушдан бошқа нарса эмас», — деди Асад Россиянинг «Комсомольская правда» газетасига берган интервьюсида.

Россия Сурия ҳарбийларини ердан туриб амалга ошириладиган ҳарбий амалиётларда ҳаводан қўллаш мақсадида ўзининг бомбардимончи самолетларини жўнатиб, Сурия можаросига тахминан бир йил олдин тўлиқ аралашишни бошлаган. Бунинг натижасида, бу можарода ҳокимиятдаги режимнинг қўли баланд кела бошлади. Айни пайтда, АҚШ ва Европа давлатлари Асадга қарши курашаётган исёнчиларни қўллаб-қувватлаяпти, бу мамлакатлар уларга ҳарбий ёрдам бермаган.

Ўзининг интервьюсида Асаднинг гапларига қараганда, Туркия Анқара томонидан эълон қилинган Сурия билан чегара ҳудудлардан "Исломий давлат" экстремист гуруҳлари ва курдларни сиқиб чиқариш кампаниясига асосланиб Сурияга «бостириб кирди».

Асад яна айтдики, Саудия Арабистони, Сурия режимининг асосий иттифоқдошларидан бири бўлган Эрон билан алоқаларни узиш шарти билан ёрдам таклиф қилди. Асаднинг айтишича, Саудия Арабистони унга шундай деган: «Агар Эрон билан ҳар қандай алоқаларни узсангиз, биз сизга ёрдам берамиз. Аниқ ва лўнда».

XS
SM
MD
LG