Ссылки доступа

Татьяна Каримова пойтахтдаги масжидга Каъба ёпинчиғини ҳадя қилди


Ўзбекистон биринчи президентининг беваси Татьяна Каримова ва қизи Лола Каримова-Тиллаева Тошкентдаги «Минор» масжидига ташриф буюришди, деб хабар беради маҳаллий ОАВлари.

Улар масжидни кўздан кечиришди ва ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиб чиқишди, шунингдек Тошкент шаҳрининг Бош имом-хотиби Анвар-қори Турсунов билан учрашишди, деб хабар қилади Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент бўлинмаси.

Татьяна Каримова Минор масжидига совға сифатида Ислом Каримовга Саудия Арабистони Қироли 1992 йилдаги Умра сафари вақтида совға қилган муқаддас ёдгорлик – Каъба деворларини ёпиб турадиган ва тилла ипли нақшлар билан безалган қора шойидан қилинган ёпинчиқ (кисвоҳ) ни инъом этди. Айтиб ўтилгандек, бу кисвоҳ Каъбада бир йил давомида сақланган.

Эслатиб ўтамиз, Минор масжидининг қурилиши 2013 йилда бошланган эди, очилиши эса 2014 йил октябрида бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG