Ссылки доступа

Тожикистон ва Россия иқтисодий алоқаларни «жонлантирмоқчи»


Тожикистон ва Россия парламентлараро форуми Россиянинг Тожикистонга инвестициялари сезиларли даражада пасайган бир пайтда бўлиб ўтяпти. Расмий маълумотларга қараганда 2015 йилда бу кўрсаткич ундан олдинги йилдан 24 фоизга кам бўлган.

13 октябр куни Душанбеда бошланган "Тожикистон ва Россия: минтақавий ҳамкорлик имкониятлари" деб номланган бешинчи парламентлараро форумда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Россия Федерацияси Кенгаши раиси Валентина Матвиенкога кўра, тангликка қарамасдан иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва миграция масалаларини хал қилишга зарурат бор. У афсус билан айтдики, икки мамлакат ўртасидаги савдонинг ҳажми пасайиб боряпти ва Тожикистон ва Россия ҳукуматлараро қўмитаси бу алоқаларни 2018 йилгача жонлантириши лозим.

Матвиенконинг айтишича, Тожикистон Россия бозорларига мева-сабзавот маҳсулотларини сотишдан, Россия эса Тожикистондан қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини "ўртакашларсиз" сотиб олишдан манфаатдор эканлигини айтишди.

Россия Федерацияси Кенгашининг аграр қўмитаси раиси ўринбосари Сергей Лисовскийга кўра, Тожикистонда етиштирилган қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари сифатли бўлса ҳам, улар экспорт қилиш технологияси талабларига жавоб бермайди. Агар Тожикистон ЕвроОсиё Иқтисодий Жамиятига қўшилса, тожик маҳсулотларини экспорт қилиш учун коридор очилади ва бу маҳсулотлар Россияга етиб боргунча йўлдаги мамлакатларда текширилмайди.

XS
SM
MD
LG