Ссылки доступа

Шотландия яна мустақиллик референдумини ўтказиш тараддудида


Шотландия ҳукумати мустақиллик учун янги референдум ўтказиш мақсадида қонун лойиҳасини тайёрлаяпти. Бу ҳақда Шотландия ҳукумати раҳбари Никола Стерджен Глазгода пайшанба куни бўлган Шотландия миллий партиясининг йиғинида айтган.

Стердженга кўра, қонун лойиҳаси келаси ҳафта тақдим этилади. «Мен қатъий равишда ишонаманки, Шотландия Буюк Британия ЕИ ни тарк этгунигача ўзининг мустақиллиги масаласини яна бир бор ўйлаб кўришга қодир», - деди у.

Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг айтишича, ЕИ дан чиқиш ҳақидаги расмий баёнот 2017 йил март охиригача эълон қилинади. Brexit бўйича ўтказилган референдумда Шотландиянинг 62 фоиз ахолиси Европа Иттифоқидан чиқишга қарши овоз берган. Шунга қарамасдан, ижтимоий сўровларга кўра шотландияликларнинг аксарияти Буюк Британиядан мустақил бўлиб чиқиш бўйича референдум ўтказилишини ҳоҳламайдилар.

Буюк Британиянинг ЕИ дан чиқиши борасидаги Brexit референдуми 2016 йил июнда бўлган эди. Унда 72,2% британияликлар иштирок этган ва шулардан 51,9% ЕИ дан чиқишга48,1% эса бунга қарши овоз беришган.

Ўз навбатида, Шотландиянинг мустақиллик референдуми 2014 йил сентябрда бўлган. Унда овоз берувчиларнинг 84,59% қатнашган ва 55,3% ахоли бунга қарши овоз берган, 44,7% - эса буни қўллаб овоз беришган.

XS
SM
MD
LG