Ссылки доступа

Керри ва Джонсон Лондонда Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди


АҚШ Давлат Котиби Джон Керри ва Буюк Британия Ташқи Ишдар Вазири Борис Джонсон Лондонда учрашиб, Россияни Сурия можаросини тугатишда кўмаклашишга чақирди.

Учрашувдан сўнг Борис Джонсон журналистларга қарата Лондон ва Вашингтон Асад режими ва унинг иттифоқдошларига босимни кучайтиришнинг ўта муҳимлигини таъкидлаган. Унга кўра, Суриядаги ҳарбий жиноятларга масъуллар халқаро жиноий суд олдида жавоб беришлари керак.

Джонсон Асад ва унинг иттифоқдошларига босим ўтказиш уларни келажакдаги ҳаракатлари ҳақида ўйлаб кўришга мажбур қилади, деган умидни билдирди. Европа мамлакатлари Суриядаги урушга аралашишни истамайдилар, деган Борис Джонсон.

У Асад ва унинг Россиялик иттифоқдошлари Алеппо устидан назоратни ўз қўлларига олишига ёки Суриядаги урушда ютиб чиқишларига шубҳа билдирди. У Россия ва Эрондан бу можарони тугатишдаги харакатларда етакчи роль ўйнашга чақирди. Джон Керри АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Сурия бўйича янги санкциялар киритиш ҳақида фикр алмашишяпти, лекин бу санкциялар Россияга нисбатанми ёки йўқлиги хусусида ҳеч нарса демаган.

XS
SM
MD
LG