Ссылки доступа

Эрдўғон "Евфрат қалқони" операциясининг давом эттишини эълон қилди


Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Суриянинг шимолида Исломчилар учун муқаддас ҳисобланган Алеппо вилоятидаги Дабик шаҳрига қарши "Евфрат қалқони" операциясининг янги фазаси бошланганини эълон қилди.

Ушбу баёнот АҚШ, Россия ва бир нечта яқин шарқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг 15 октябрда Швейцарияда бошланган учрашуви бўлиб турган бир пайтда эълон қилинган. Дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари минтақадаги тангликни енгиллаштириш йўлларини излашмоқда.

Айни пайтда, Суриянинг шимолидаги Алеппода, қамал қилинган шаҳарнинг шарқий туманлари устидан назорат ўрнатиш учун жанглар давом этяпти. Сурия Президенти Башар Асаднинг армияси Россия авиацияси кўмагида қуролланган муҳолифатга қарши жанглар олиб боряпти.

XS
SM
MD
LG