Ссылки доступа

Туркманистон президентининг сайлови 12 февралда бўлади


Туркманистон Мажлиси (парламент) президент сайлови куни деб 2017 йил 12 февралини тайинлади. Хабарномада айтилишича, бўлғуси президент сайловларида учта сиёсий партия иштирок этади: Туркманистон Демократик партияси, Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси ва Аграр партия.

Туркманистон президенти Гурбонгули Бердимуҳамедов ҳукумат ва Давлат хавфсизлик Кенгашининг қўшма мажлисида мамлакат раҳбариятига бўлғуси давлат раҳбари сайловларига тайёргарлик кўришни бошлашни буюрди. Унинг гапларига қараганда, «бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа бир нечта номзодлар иштирок этган ҳолда юқори савияда, кенг демократик ва алтернатив асосда ўтиши лозим».

Сўнгги марта Туркманистон президенти сайловлари 2012 йил февралида ўтказилган эди. Ўшанда сайловчиларнинг 97,14% и Гурбонгули Бердимуҳамедовга овоз беришган эди.

Туркманистон Парламенти 2016 йил 14 сентябрда мамлакатнинг янги Конституциясини қабул қилди ва унга кўра президент ваколатлари муддати беш йилдан етти йилгача оширилган. Шунингдек янги қонунда мамлакат президенти бўлиб сайланиш учун мавжуд бўлган 70 ёш чеклови олиб ташланди. “Эски” Конституцияга кўра, амалдаги Туркманистон президентининг ваколатлари муддати 2017 йил февралида тугайди.

XS
SM
MD
LG