Ссылки доступа

Тожикистонда VII халқаро «Дидор» кинофестивали бўлиб ўтмоқда


Тожикистон кинематографлари Уюшмасининг раиси Сафар Хакдодов айтиб ўтганидек, «Дидор» фестивалига (16-20 октябр) Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Монголия, Россия, АҚШ, Швейцария ва Германиядан 40 та меҳмон ташриф буюрган.

«Ҳозирги «Дидор» кинофестивали таниқли тожик кинорежиссери, киносценарийчиси, кинопродюсери Бахтиёр Худойназаров хотирасига бағишланган, шунинг учун биз унинг филмлари ретроспективасига тўртта энг машҳур филмларини қўшишга қарор қилдик», - деди Сафар Хакдодов.

Унинг гапларига қараганда, фестивалда 80 та тўлиқ метражли ва қисқа метражли ўйинли филмлар, шу жумладан «Халқаро панорама: Ғарб ва Шарқ маданиятлари диалоги», «Форсийзабон мамлакатлар киноси: Афғонистон, Эрон ва Тожикистоннинг янги кинолари» қабилидаги тематик филмлар намойиш этилади. Бу дастурда асосий эътибор ана шу мамлакатларнинг ёш кинематографчилари яратган филмларга қаратилади.

«Дидор» Халқаро кинофестивали 2004 йилдан бери икки йилда бир ўтказилади. Аввалги кинофестиваль Комил Ёрматов – тожик ва ўзбек кинематографияси асосчисининг 110-йиллигига бағишланган эди.

XS
SM
MD
LG