Ссылки доступа

Қозоғистон прокуратураси баскетболчи ўлимини тергов қилмоқда


Қозоғистон Бош прокуратураси Петропавловск шаҳридаги спортчи ўлимининг тергови “назорат остида”лигини эълон қилди.

«Бош прокуратура йўқотишнинг қайғу-аламини баҳам кўради ва Игор Нанаевнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдиради. Яқин кунларда матбуот конференцияси ўтказилади ва унда ДВД ва прокуратура вакиллари жамоатчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб беришади. Ушбу иш ички ишлар вазири ва бош прокурор назоратига олинган», — дейилади бош прокуратуранинг чоп этилган хабарномасида.

Петропавловск шаҳридаги “Барс” баскетбол клубининг 23-яшар ўйинчиси Игорь Нанаев, тахмин қилинишича, шаҳар ҳордиқ чиқариш комплекси олдидаги 3 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтган тўқнашувдан кейин олинган жиддий травмалар натижасида госпиталга олиб борилган. У ҳушига келмаган ҳолда 10 октябрда касалхонада оламдан кўз юмди.

Бундан аввал Петропавловск шаҳридаги брифингда Шимолий Қозоғистон вилояти полициясининг бошлиғи ўринбосари Нанаевнинг соғлигига ўлимни келтириб чиқарган оғир жароҳат етказишда гумон қилинаётган 21 яшар эркакнинг қўлга олинганлигини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG