Ссылки доступа

Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлиги ташкилоти раҳбарини қабул қилди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг Бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистоннинг ТИВК (Ташқи Ишлар Вазирлари Кенгаши) даги раислик қилиши доирасида 18 октябрда Тошкентда очиладиган ИҲТ ташқи ишлар вазирларининг 43-чи Кенгаши очилиши билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар кун тартиби ва вазирлар учрашувининг бошқа амалий жиҳатлари борасида фикр алмашдилар ва бўлғуси анжуманнинг муваффақиятли ўтишидан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

ИҲТ ТИВК сессиясининг мажлисида иштирок этишларини 26 та аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари тасдиқладилар. Белгиланган дастур ва кун тартибига биноан очилиш маросимида Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажараётган Шавкат Мирзиёевнинг сўзга чиқиши кўзда тутилган.

43-сессиянинг бош якуний ҳужжати бўлиб Тошкент декларацияси бўлиб қолиши керак. Унда ИҲТкун тартибида турган асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар масалалар ўз аксини топади.

XS
SM
MD
LG