Ссылки доступа

Токио ва Москва Курилларни биргаликда бошқариш имкониятини муҳокама қилишмаяпти


Япония Ташқи Ишлар Вазирлиги Токио Москвага Курил қаторидаги баҳсли оролларни биргаликда бошқаришни таклиф этмоқчи эканлиги тўғрисидаги хабарни инкор қилди.

Reuters агентлиги хабар қилишича, Япониянинг фундаментал позицияси ўзгармаган: Токио тўртта оролнинг алоқадорлиги масаласини ҳал қилиш асосида Россия билан сулҳ шартномасини тузади, деб маълум қилган Япония ТИВ вакили.

Аввалроқ Nikkei газетаси Япония бош вазири Синдзо Абэ баҳсли ҳудудлар борасидаги вазиятни ўлик нуқтадан силжитиш учун Россия президенти Владимир Путин билан тўртта Курил оролларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги имкониятни муҳокама қилмоқчи эканлигини хабар қилган.

Сўнгги марта иккита раҳбар бу масалани сентябр бошида Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумда муҳокама қилишган эди. Ўшанда Абэ Москвани муроса қилишга даъват қилган эди. Путин эса Россия Японияга баҳсли оролларни сотиш ёки топшириш нияти йўқлигини билдирган эди.

Совет Иттифоқи Япониядан Иккинчи жаҳон уруши якунида босиб олган Курил қаторининг тўртта ороллари борасидаги баҳс кўплаб ўн йилликлар давомида икки томонлама муносабатларни мураккаблаштириб келган ва икки мамлакатга сулҳ шартномасини имзолашга йўл қўймаяпти.

XS
SM
MD
LG