Ссылки доступа

Тожикистонда юқори аниқликда ишлайдиган сейсмостанция ишга тушди (видео)


«Симигандж» сейсмик станцияси, 25 йиллик фаолиятидан сўнг Тожикистон, АҚШ ва Канада молиявий кўмагида қайта тикланиб, ҳозирда жаҳонда тенги йўқ ҳисобланади.

Станция Вахдат шаҳри ҳудудида жойлашган. Тожикистон геология ва сейсмология институтига кўра, у ер қимирлашларини аниқ рўйхатга олишидан ташқари табиатда бўладиган ҳар қандай қимирлашни жойи билан аниқлашга қодир.

«Симигандж» станциясидаги янги ускуналар АҚШ ва Канададан бир миллион сомонига сотиб олинган бўлиб улар 100 метрлик туннел ичига ўрнатилган. Бир ҳафта мобайнида станция тест режимида ишлади. Ҳозир у онлайн режимида Ер планетасидаги барча катта ва кичик зилзилаларни кўрсатиб турипти.

Геология ва сейсмология институти директори Илхомжон Оймуҳаммадзоданинг айтишича, ушбу станция дунёда юз берадиган барча харакатланишларни рўйхатга олиши мумкин. «Ускуналар хатто бизнинг қадамларимизни ҳам сезиши мумкин. Маълумотларни туннел ичидаги биринчи компютерга ва ундан геофизика хизматига ва сўнгра бошқа зарур хизматларга узатиш учун бир сония кифоя», - деб қўшиб қўйди у.

Барча ускуналар электр қувватига уланган бўлиб куну тун ишлайди. Агар электр қуввати ўчган тақдирда ҳам у ердаги батареялар станция ишини йил давомида электр қуввати билан таъминлашга қодир.

XS
SM
MD
LG