Ссылки доступа

Хитой пилотли космик кемани муваффақиятли учирди


Хитой бошқариладиган апаратни “Тянгунь-2” космик станциясига етказадиган учирувчи ракетани муваффақиятли учирди. Бу тўғрида Хитой марказий телевидениеси хабар қилди.

"Шеньчжоу-11" кемаси бортида иккита тайконавт бўлиб, улар орбитада 30 кун бўлишлари лозим. Бу экспедиция хитой космик дастури тарихида энг узоқ давом этгани бўлиб қолиши керак.

"Тяньгун-2" станция-лабораторияси 15 сентябрда орбитага чиққан. "Шеньчжоу-11" экипажи – унга ташриф буюрган биринчи экипаж бўлади.

XS
SM
MD
LG