Ссылки доступа

Ўзбекистон ишбилармонлари Тожикистон билан алоқаларни йўлга қўйишмоқда


Ўзбекистонлик тадбиркорлар ва тижорат компаниялар раҳбарлари делегацияси яқин кунларда Тожикистонинг Сўғд вилоятида меҳмон бўлдилар. Сўғд вилояти маъмуриятининг вакиллари гапига қараганда, делегация Фарғона водийсининг бизнесменларидан ташкил топган, ташрифнинг ўзи эса ўзбек томонининг ташаббусига кўра амалга оширилган.

Сўғд вилоят маъмуриятининг матбуот-котиби Музаффар Юнусовнинг маълум қилишича, делегация икки кун давомида Хўжанд ва Исфара шаҳарларида бўлишди, саноат корхоналари, компаниялар ва маданият соҳасидаги муассасаларнинг фаолияти билан танишишди.

Шунингдек улар «Касри Арбоб» саройини, «Истиклол» тарихий-маданий комплексни кўздан кечиришди ва Камоли Хўжанди ҳайкали олдига гуллар қўйишди ва у ерда тожик ҳамда ўзбек тилларида шеърлар ўқиб, ашулалар айтишди.

Хўжанд ҳокимияти матбуот котиби Махмуджон Дадобоев учрашув ва музокараларнинг атмосферасидан тожик ва ўзбек томонлари яқинлашишни ва катта ҳамкорликни исташаётгани сезилиб турганлигини айтди.

XS
SM
MD
LG