Ссылки доступа

Азимжон Асқаров иши бўйича суд 25 октябрга қолдирилди


Бугун, 18 октябр куни, Чуй вилоят суди Азимжон Асқаров ишини кўришни давом эттириши керак эди. Аммо судя Кидик Жунушпаевнинг бетоблиги сабаб, иш 25 октябрга қолдирилган. Бу ҳақда вилоят суди хабар тарқатган.

Аввал айтилганидек, ушбу иш бўйича суд ҳар сешанба кунлари бўлиши керак эди. Суднинг охирги кенгашида Асқаров ўзининг айбсизлиги ҳақида қасам ичиб, уни ёлғонни аниқловчи детекторда текшириб кўришларини сўраган эди.

Бундан ташқари, Асқаровнинг адвокатлари унга нисбатан жазо чорасини ўзгартириб, ишни қайта кўриб чиқиш учун жўнитилишини сўрашган эдилар. Суд коллегияси илтимосни рад этган.

Маълумки, Асқаров Бозор-Қўрғон туманида ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб фаолият олиб борган. 2010 йил июн воқеаларидан сўнг у тартибсизликлар келтириб чиқаришда ва милиция ходими Миктибек Сулаймановнинг ўлдирилишида иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинган.

Олдинги барча суд инстанциялари қарори билан у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2016 йил апрелда БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни қамоқдан озод қилишга ва унга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилишга чақирган.

XS
SM
MD
LG