Ссылки доступа

Спорт вазирлиги Грознийдаги болалар жангини қоидага хилоф деб топди


ММА қоидаларига биноан, Чеченистон Республикасида болаларнинг аралаш турдаги яккама-якка жангларда иштирок этиши қоидага ҳилоф, деди Россия Спорт вазирининг ўринбосари Павел Колобков "Р-Спорт" агентлигига.

Чеченистон Республикаси Рамзан Қодировнинг 10 яшар ўғли Грознийда бўлган 4 октябр кунги аралаш турдаги яккама-якка жангни 14 сония ичида нокаут билан ютган. Унинг Эли (9 ёш) ва Адам (8 ёш) исмли яна икки ўғиллари ҳам 27 ва 35 килогача вазнда намунали олишувларда ўз рақибларини мағлуб этишган. Кейинроқ, Россия ММА уюшмасининг раиси Федор Емельяненко болалар иштирокидаги жангларни қоралаб, ММА қоидаларига мувофиқ 12 ёшга тўлмаган болалар бундай жангларда қатнашиши умуман мумкин эмас, деб айтган.

Спорт вазирлиги Чеченистонда болалар иштирокидаги келишилмаган мусобақаларни тўхтатиш борасида хат тайёрлаган. Мурожаатномада Чеченистон Спорт вазирлигидан мусобақаларни келишган холда ўтказиш сўралган.

Айни вақтда, вазир ўринбосарига кўра, бу федерал ташкилотда болалар жангини ўтказганлик учун кимнидир жазолаш ваколати йўқ, чунки вазирлик "ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган эмас".

Аралаш жанглар бўйича Grand Prix Akhmat-2016 ташкилотчиларининг айтишларича, жанглар намунавий бўлган, холос.

XS
SM
MD
LG