Ссылки доступа

Остоналик “ёлғон терроризм” учун бир ярим йилга қамалди


Останадаги суд терроризм акти борасидаги ёлғон хабар беришда айбланаётган маҳаллий фуқарони бир ярим йил қамоқ жазсига ҳукм қилди, деб хабар қилди шаҳар судининг матбуот хизмати.

Исми ошкор қилинмаётган судланган шаҳарлик, иш материалларига кўра, 2016 йил 30 июнда полицияга Остонадаги Sine Tempore (МУМ) савдо марказида гўёки теракт тайёрланаётганлиги тўғрисида хабар қилган.

«Жойга етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар тайёрланаётган теракт фактини тасдиқлашмади», — дейилади 18 октябр, сешанба куни эълон қилинган суд матбуот хизмати хабарномасида.

Остона Олмаота тумани 2-сонли туман суди ҳукмига биноан, судланган умумий режимдаги колонияда жазони ўташи лозим бўлади. Ҳукмни эълон қилиш куни хабарномада айтилмаган. Ҳукм кучга кирган, деб маълум қилади суд матбуот хизмати.

XS
SM
MD
LG