Ссылки доступа

Шахрисабзда қуролланган киши одамларга қараб ўқ узди


Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз шаҳрида қамоқдан озод этилган эркак пистолетдан 58 яшар эркакка ва унинг иккита ўғлига қаратиб ўқ узди.

42-яшар Ботир пистолетдан Шаҳрисабз шаҳрининг бозоридаги дўконларидан бирида таъмирлаш ишларини олиб бораётган 58 яшар Абдували Қаюмов ва унинг 29 ҳамда 33-ёшли ўғиллари Жасур ва Жамшидга қаратиб ўқ узган. Можаро шу йилнинг 17 октябрида рўй берган. Жабрланувчилар шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонасига етказилган.

Шаҳар ҳокимятининг ходими маълумотларига кўра, лақаби Қора Ботир бўлган ва одам ўлдирганлик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганлик учун уч марта қамалиб чиққан эркак бозор олдида кичик ҳожатини адо этган ва яқин атрофда ишлаётган ота ва унинг ўғилларидан қўл ювиш учун озгина сув беришни сўраган. «Бироқ жабрланувчилардан биттаси унга қараб: “Сув йўқ, бор, қўлингги ариқда юв” деган. Сўнгра улар ўртасида жанжал чиққан. Ота-болалар Қора Ботирни белкурак билан уришган Шундан кейин у четга чиқиб, ўзининг машинасига бориб, у ердан пистолетни олган ва Абдували Қаюмов ва унинг ўғилларига қарата ўқ узган. Битта ўқ Жамшиднинг қорнига теккан, отаси ва унинг яна битта ўғли Жасур эса оёқларидан яраланишган», – деб қўшиб қўйди у.

Шаҳрисабз касалхонасидан хабар қилишларича, Қаюмов Жамшиднинг аҳволи ўқ егандан кейин ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда, қолган иккитасининг яралари оғир эмас.

Ботир Хакимов қамоққа олинган, унга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда. «Милицияда айтишларича, Ботир Хакимов пистолетни Сурхондарё вилоятидаги танишидан олганлигини тан олган. Ҳозирги вақтда ана шу пистолет билан боғлиқ ҳолда яна иккита одам қамоққа олинган, уларга нисбатан тергов олиб борилмоқда», – дейилади шаҳар маъмурияти манбаларидан келган хабарномада.

XS
SM
MD
LG