Ссылки доступа

АҚШ нинг собиқ ҳарбийси давлат сирларини кенг миқёсда ўғирлаганликда айбланяпти


Пайшанба куни, АҚШ Бош прокуратураси истеъфодаги АҚШ Ҳарбий Денгиз Флоти капитани Гарольд Мартинни 500 миллион саҳифадан иборат давлат ва ўта маҳфий бўлган хужжатларни ўғирлаганликда айблади.

Истеъфога чиққач, у шартнома асосида электрон разведка билан шуғулланувчи миллий хавфсизлик агентлигида ишлаган. У август ойида ҳибсга олинган эди. Айбномага кўра, у 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида агентликдан хужжатларни кичик-кичик партияларда олиб чиқиб кетган. Маълумотларнинг бир қисми қоғозларда, қолгани эса электрон шаклда сақланган.

Booz Allen Hamilton корпорациясининг ходими сифатида Гарольд Мартин АҚШга душман давлатларга қарши ишлатишга мўлжалланган киберқуроллар ишлаб чиқаришга алоқаси бўлган.

Федерал суд уни судгача озодликка қўйиб юбориш ёки қўйиб юбормаслик бўйича жума куни қарор қабул қилади. Прокуратурадан хабар қилишларича, Мартин ўнта ўқотар қуроллар сотиб олган ва сўнги пайтларда хужжатларни ўғирлашни яширишнинг ўта моҳир усулларини қўллай бошлаган. Прокуратурага кўра, айбдор Американинг душманлари билан ҳам маълумот билан ўртоқлашишга тайёр бўлган, лекин унга расман бундай айб қўйилганича йўқ.

XS
SM
MD
LG