Ссылки доступа

Атамбоев Ўзбекистонга Қамбар-Ота ГЭСини бирга қуришни таклиф қилди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг фикрича Қамбар-Ота ГЭСини Ўзбекистон билан бирга қуриш оптимал вариант ҳисобланади. Бу ҳақда у кеча журналистлар билан бўлган матбуот анжуманида айтган.

«Қамбар-Ота ГЭСи бўйича биз учун энг қулай вариант – Ўзбекистон билан бирга ишлаш ва унинг таъсисчилар орасида бўлиши», – деди Атамбоев. Унинг сўзларига қараганда, 5-6 ГЭСлар бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарур, ГЭСнинг Юқоринорин шаршараси бўйича музокаралар олиб бориляпти.

Унинг айтишича, 2013 йили ушбу лойиҳа юзасидан президент Ислом Каримов билан суҳбат бўлган ва у бу лойиҳани сиёсий деб атаган. «Қамбар-Ота ГЭС-1 бўйича Қозоғистон лойиҳага қўшилишга тайёр», – деди у.

Лойиҳа ҳақида гапираркан, президент айтдики, бу лойиҳа Ўзбекистон ва Қозоғистонга зарур миқдордаги сувни етказиб бериши мумкин, ва бу қурилиш учун Қирғизистон инвестор топиши мумкин.

«Шубҳа ва гумон бўлмаслиги учун биз уни Ўзбекистон билан бирга қурганимиз маъқул. Умид қиламанки, Шавкат Мирзиёев президент бўлиб сайланади, у билан ўзаро ишонч алоқаларимиз бор ва бу ГЭС бўйича асосий лойиҳа ҳисобланади. Аммо уни тезлаштириш зарур. Мен ҳукуматга биз эътиборимизни Қора-Кечин ТЭС (иссиқлик знерго-станцияси) қурилишига қаратишимиз зарурлигини айтавериб чарчадим. 50 йилдан сўнг кўмир ёқиш ман этилади, об-ҳаво йўналишидаги алоқалар шундан дарак беради, ва тонналаб кўмир ҳеч кимга керак бўлмайди. Қарор қабул қилишдан чўчимаслик керак, ГЭСлар қуриш керак, биз бош вазир билан шу ҳақда гаплашдик ва бу иш амалга оширилади», – деди у.

XS
SM
MD
LG