Ссылки доступа

Тожикистон ҳукумати аҳоли даромади 15 йилда икки баровар ошишини айтмоқда


Парламент қуйи палатаси мажлисида иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Хикматуллозода 2030-йилгача мақсади одамлар учун муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўлган Тожикистон Миллий тараққиёт стратегиясини амалга ошириш учун тахминан $ 118 млрд 100 млн. керак бўлади, деб айтди.

Ҳужжатга мувофиқ, кейинги 15 йил мобайнида аҳолининг даромад даражаси икки баробар ортади ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,5 баробарга ўсади. Тожикистон эса аграр-индустриал мамлакатга айланади.

Вазирга кўра, мамлакатдаги қашшоқлик даражаси 2020 йилгача 31 фоиздан 20 фоизга тушади.

Бироқ, мажлиси намояндагон раиси Шукуржон Зухуров таъкидлаганидек, коррупция ва солиқ қонунчилигини номукаммаллиги мамлакат иқтисодиётига инвестициялар оқими кириб келишига тўсқинлик қилади. Унга кўра, Тожикистон Солиқ кодексини қайта кўриб чиқиш зарур, бўлмаса миллий тараққиёт стратегиясини амалга ошириш даргумон.

Тожикистонда беш йил олдин ўтказилган БМТнинг тадқиқоти мамлакатда коррупцияга чалинган соҳалар - бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар эканини кўрсатди. Мутахассислар кичик порахўрликка қарши кураш билан чекланмаслиги керак, чунки ҳокимиятнинг юқори тузилмаларида ҳам кенг миқёсда коррупция кузатилмоқда, деб таъкидлашмоқда.

XS
SM
MD
LG