Ссылки доступа

Қирғизистон ва Қозоғистондан 30 тоннадан зиёд маҳсулот Россияга киритилмади


Россельхознадзорнинг Новосибирск вилояти бошқармасидан хабар беришларича, Қирғизистон ва Қозоғистондан 31,3 тоннадан ортиқ маҳсулот Россияга киритилмаган. Юклар "Карасук" фитосанитария назорати постида ушлаб қолинган.

Маҳсулотлар автомобилларда Қирғизистон ва Қозоғистондан Новосибирскда сотиш учун олиб кетилаётган бўлган. Оғирлиги 9,842 тонналик янги олма, лимон, бодринг, гуруч, ёсмиқ, наъматак, ўрик данаклари, ер-ёнғоқ ва ёнғоқ фитосанитария жиҳатидан ҳавфсизлигини тасдиқловчи хужжатларсиз олиб кетилаётган бўлган.

Вазни 21,5 тонна бўлган Қирғизистондан олиб келинаётган қуритилган мевалар ҳам яроқсиз хужжатлар асосида олиб келинган.

Маҳсулотларнинг Россия ҳудудига кириши ман этилиб, ўз эгаларига қайтарилган.

Бу Россельхознадзор томонидан Қирғизистондан келаётган қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларининг фитосанитария хужжатлари бўлмагани учун қайтарилишининг биринчиси эмас.

XS
SM
MD
LG