Ссылки доступа

Россияда сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорлиги таҳқирланди


Россиянинг Магаданга яқин жойида қатағон қурбонларига бағишланган ёдгорлик оёқ ости қилинди. "Мусибат ниқоби" сифатида танилган улкан ҳайкалда номаълум шаҳслар қизил аэрозоллик бўёқда "Сталин тирик" ёзуви ва беш қиррали юлдузни чизиб қўйган.

Маҳаллий полиция факт бўйича текшириш бошланди, деб хабар берган 1 декабр куни полиция.

1930-50-йилларнинг сиёсий қатағон қурбонларига бағишланган "Мусибат ниқоби" монумент-мемориали Магаданга яқин Крутая тепалиги устида 1996 йилда барпо қилинган. Тепалик этагида минглаб маҳбусларни Колымага юборган бир транзит лагер жойлашган эди.

Ёдгорлик таниқли америкалик рус ҳайкалтарош Эрнст Неизвестный томонидан яратилган. У 91 ёшида Нью-Йоркда шу йил август ойида вафот этган.

XS
SM
MD
LG