Ссылки доступа

Ўзбекистонда президент сайлови якунланди


Ўзбекистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлди. Марказий сайлов комиссияси овоз берувчиларнинг 87,8% фойизи қатнашганлигини эълон қилган.

Сайловнинг дастлабки натижалари 5 декабр, душанба куни Москва вақти билан соат 1400 га яқин эълон қилиниши мумкин. Комиссиялар овозларни санашга киришган.

Ўзбекистон Республикаси МСК халқаро кузатувчилардан овоз бериш тартибининг бузилиши ёки бошқа камчиликлар ҳақида хабарлар олмаган. Бу ҳақда МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов брифингда айтган.

Жамоат фикрини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, Каримов даврида бош вазир бўлган давлат раҳбари вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг ғалаба қозониш эҳтимоли кучли. Ички ва ташқи сиёсатда у Каримовнинг сиёсатини давом эттиришган ваъда берган.

Ўзбекистондаги навбатдан ташқари сайлов мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот этиши сабабли ўтказилди. Расмий хабарларга кўра у 2 сентябр куни 79 ёшда мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этган.

Ўзбекистон Конституциясига биноан мамлакатда давлатни бошқариш бош ҳокимияти президентга тегишли. Конституцияга киритилган охирги ўзгартишларга асосан президент беш йилга сайланади ва у ҳокимият тепасида фақат икки муддат бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG