Ссылки доступа

Қозоғистон Миллий ҳавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари қўлга олинди


Давлат сирларини ошкор қилиш, лавозими ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда гумонланиб қўлга олинганлар орасида Қозоғистон Миллий ҳавфсизлик қўмитасининг (МҲҚ) собиқ раҳбари Нартай Дутбаев ҳам бор.

Қозоғистон Миллий ҳавфсизлик қўмитасининг матбуот хизмати бугун хабар қилишича, Дутбаев Нартай, Хасен Нурлан Болатули ва Нуртаев Ерлан 26 декабрда қўлга олинган, уларнинг уйларида «тинтув ўтказилган ва ашёвий далиллар мусодара қилинган». Гумон қилинганлар МҲҚнинг тергов изоляторига қамаб қўйилган.

Нартай Дутбаев МҲҚни 2001 йил декабрдан то 2006 йил 22 февралигача бошқарган. У МҲҚга қарашли "Аристан" махсус гуруҳи ходимларининг мухолифат раҳбари Алтинбек Сарсенбаевнинг ўлдирилишига алоқадорлиги ошкор бўлгач истеъфога чиққан эди.

XS
SM
MD
LG