Ссылки доступа

Ашхободда танқис маҳсулотлар сотилмоқда, бироқ навбатлар сақланиб қолмоқда


Ашхободнинг йирик бозрларида ва савдо нуқталарида Янги йил арафасида сотилаётган товарлар ассортименти ва миқдори анчагина кўпайди. Биринчи навбатда бу аввал пештахталардан йўқолиб кетган товуқ гўшти ва тухумларга навбатлардир.

Туркманистонда товуқ гўшти бир ой давомида, тухумлар эса икки ҳафта давомида сотилмаганэди. Шунингдек хабар қилинишича, шу кунларда пойтахт бозорларида сотувда мол гўшти, қўй гўшти, шунингдек балиқ ва балиқ маҳсулотлари бор. Бироқ Ашхобод бозорларида ва савдо марказларида сотилаётган маҳсулотларнинг кўпчилик қисми хориждан келтирилмоқда. Бу асосан Россия, Украина ва Қозоғистондан келтирилаётган қандолат ва сут маҳсулотларидир, шунингдек хорижий мевалар ва сабзавотларни кўриш мумкин. Бироқ бу маҳсулотларни сотиб оладиганлар кўп эмас.

Харидорларнинг аксарият қисми арзон шакар ва четдан келтириладиган ҳамда халқ орасида “буш оёқлари” деб ном олган товуқ оёқларига навбатда туришмоқда. Маҳаллий аҳоли гапларига қараганда, кўпчилик харидорлар талаб қиладиган янада арзонроқ товарлар кўпинчакўчаларда ва олиб чиқиб ўрнатиладиган пештахталарда сотилади.

Шу билан бирга, Ашхобод савдо нуқталарида маҳсулотлар кўпайди, уларнинг қимматлашгани сезилмоқда. Айни вақтда Ашхободда давлат магазинларида сигареталар кам бўлгани сабабли , уларга навбатлар деярли сезилмаяпти. Маҳаллий аҳоли маълум қилишига қараганда, сигареталар сотилган тақдирда кўпинча савдо орқа эшикдан амалга оширилади ва навбатлар магазиннинг тескари томонидан тўпланмоқда.

Охирги пайт, туркман ҳукумати озиқ-овқат магазинларида навбатда турган одамлар устидан назоратни кучайтириб юборган. Ҳар бир навбатда формадаги полициячилардан ташқари фуқаролик кийимидаги миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам учрайди. Давлат ташкилотлари ходимларига навбатлард атуриш ман этилган, улар топилган тақдирда эса ишдан бўшатилиш хавфига учрайдилар.

XS
SM
MD
LG