Ссылки доступа

АҚШ ва Қозоғистон ўртасида виза режими соддалаштирилди


Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ахборотига қараганда, 2016 йил 29 декабридан АҚШга ишбилармонлик, хусусий ёки туристик мақсадларда бормоқчи бўлган қозоғистонликлар 10 йилгача муддатга мўлжалланган америка визаларини олишлари мумкин бўлади.

«Ўн йилга мўлжалланган ишбилармонлик ёки туристик визаларнинг жорий этилиши Қозоғистон ва Америка фуқароларига сафарни режалаштиришга кўпроқ вақт ажратиб, визани расмийлаштириш борасида хавотир олмасликка имкон беради», — деб АҚШ нинг Қозоғистондаги элчиси Джордж Кролнинг гапларини дипломатик ваколатхона матбуот хизмати қайтарди.

Матбуот хизмати гапларига кўра, ишбилармонлик, туристик сафарлар учун мўлжалланган визанинг қиймати 160 доллар миқёсида қолади.

Шу вақтнинг ўзида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга туристик ва ишбилармонлик сафарларини амалга оширишни мўлжаллаган АҚШ фуқаролари учун ўн йил муддатдаги визалар беришни режалаштирмоқда. 2016 йил 1 январидан Қозоғистонга 30 кун муддатгача келаётган АҚШ фуқаролари учун виза талаб этилмайди.

XS
SM
MD
LG