Ссылки доступа

Алишер Усмонов Ўзбекистонда хайрия фонди очмоқчи


Келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда хайрия фонди очиш ниятини режалаштирган. Бу тўғрисида у “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Аввалроқ бизнесмен Ўзбекистонда фан, санъат ва спорт билан боғлиқ бўлган фонд очмоқчи эканлигини, илмий изланишларни раҳбатлантиришга ёрдам бермоқчи эканлигини айтган эди. Хайрия фаолиятидан ташқари, Усмонов шунингдек тегишли кўрсатмалар келиб тушган Ўзбекистондаги лойиҳаларни инвестиция қилиш нияти борлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Сени таклиф этишган жойда ўзингни яхши ҳис қиласан. Мен бошқа инвесторлардан фарқ қилган ҳолда, ҳар доим мени чақиришадиган жойга бораман. Бунгача мен фақат мендан сўрашаётган нарсаларга ёрдам беришим мумкин. Энг камида у ерда мен Москвада қилаётган лойиҳаларимни амалга ошириш учун Хайрия фонди очмоқчиман. Бунинг учун рухсат сўрайман», – деб таъкидлади Усмонов.

Бизнесмен Ўзбекистоннинг янги президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги тараққиёти истиқболларини ижобий баҳоламоқда. Унинг гапларига кўра, Шавкат Мирзиёев катта бошқарув тажрибасига эга. Усмонов “у ҳар қандай вазифаларни ҳал қилишга қодир” деб ҳисоблайди. «Мен бир неча бор ўзбек эканлигимдан фахрланишимни айтиб ўтганман. Мен бу тупроқ она Ватаним эканлигидан мағрурланаман. Мен Ўзбекистон, унинг раҳбарияти учун фойдам тегиши мумкин бўлган барча нарсани қилишга тайёрман. Ҳар доим ва ҳар ерда», – деб таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қудаси ҳисобланади. Мирзиёев жияни Диёра 2009 йилда Усмоновнинг жияни Бобурга турмушга чиққан. Бу жуфтликда қиз туғилган. Бироқ Бобур Усмонов 2013 йилда Тошкентда автоҳалокатда ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG