Ссылки доступа

Туркманистон президенти амалдорлар болалари учун "Can't Stop the Feeling" ашуласини айтиб берди (видео)


Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов ўзининг иккита невараси билан машҳур америкалик ижрочи Джастин Тимберлейкнинг "Can't Stop the Feeling" ашуласини айтиб берди.

CA-News агентлиги Туркманистон президентининг матбуот хизматига ҳавола қилган ҳолда хабар қилишича, республика раҳбари 28 декабрда «Älem» маркази олдидаги мамлакатнинг бош арчасида ёнида бўлиб ўтган янги йил томошасига ташриф буюрган.

Болаларни Янги йил билан табриклаб, аъло даражадаги қишки каникулларни, ўқишда муваффақиятлар, эзгу ниятларнинг амалга ошишини тилаб, Бердимуҳамедов уларнинг барчаси энг яхши миллий анъаналарнинг давомчилари, аждодларнинг доно ўғитларининг ворислари ва Ватаннинг ҳақиқий хўжайинлари бўлиб етишишларига. Туркманистоннинг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирди.

Шундан кейин президент мамлакат раҳбарлик корпусининг аъзолари болалари учун янги йил томошалари уюштирилаётган Туркманистон Савдо-саноат палатасига йўл олди.

Ижодий танлов доирасида профессионал ди-джей аппаратурасида ўйнаб, Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг неваралари ҳам иштирок этишди. «Улар шунингдек инглиз тилидаги ашулани айтиб беришди ва рақсга тушишди. Давлат раҳбари бунда ёш ижрочиларнинг ўзгариб турадиган кайфиятини ва ижодий импровизация моментларини усталик билан сезган ҳолда уларга аккомпанировка қилиб турди », - дейилади баённомада.

Қурбангули Бердимуҳамедовнинг битта ўғли (Сердар), учта қизи ва тўртта невараси бор. У 2007 йилдан бери Туркманистон президенти бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG