Ссылки доступа

Ўзбекистонда янги йил арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар байрам кунларидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга оширишмоқда, деб Ички ишлар вазири ўринбосари Саидкарим Нишонбоевга ҳавола қилган ҳолда хабар қилишмоқда маҳаллий ОАВлар.

«Байрамни муносиб кутиб олишда тинчлик-хотиржамликни сақлаш, ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлаш катта аҳамият касб этади. Бу йўналишда Ички ишлар вазирлиги органларида байрам кунларидаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланган режа асосида амалга оширилмоқда», – деди Нишонбоев.

Унинг гапларига қараганда, байрам тадбирларининг ўтказиш жойлари соҳа ходимларининг диққат марказида турибди. «Номақбул вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус рейдлар ўтказилмоқда», –деб таъкидлаб ўтди ИИВ вазири ўринбосари.

Бунда, Нишонбоев таъкидлашича, аҳолининг тинч ва хотиржам ҳаётини сақлаб қолиш масаласи “ҳозирги мураккаб даврда борган сари долзарб бўлиб бормоқда”. «Бунинг учун ҳар доим огоҳ ва диққат-эътиборли бўлиш, бунинг учун бутун ғайрат-шижоатни йиғиш талаб этилади. Ички ишлар органлари фаолияти шу асосда такомиллашмоқда», – деб қўшиб қўйди у.

XS
SM
MD
LG