Ссылки доступа

Тожикистонда қамоқдан ҳалос бўлганлар уларга ИД борасида туҳмат қилишганини таъкидлашмоқда


Тожикистон ИИВ ва Бош прокуратураси Сурия ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларида иштирок этиш ва ёлланмачиликда гумон қилиниш туфайли ушлаб олинган Дусти туманининг 8 та яшовчисини қамоқдан озод қилишга қарор қилди. Озод қилинганлар гапига қараганда, улар номаълумларнинг туҳмати туфайли тўққиз ойга яқин озодликдан маҳрум бўлишган.

Бу йил мартида Тожикистон ИИВ УБОП ходимлари Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдаги айблов бўйича Каджбед, Кулобод, Зафаробод қишлоқлари ва Дусти қишлоғида яшовчи 32 та одам қамоққа олинган эди. Кейинроқ 24 та одам қўйиб юборилган эди.

Тожикистон Бош прокуратурасининг ходимларидан бири хабар қилишича, Дусти туманидаги яшовчиларнинг саккизтаси Россияда меҳнат миграциясида бўлишган ва “Исломий давлат” гуруҳининг эмиссарлари алдов йўли билан уларни Сурияга юборишган эди. Унинг гапларига қараганда, мигрантларга Сурияда ишлашни ваъда қилишган, улар эса жанг майдонида бўлиб қолишган. Ушлаб олинганлар ўз хатосини тушуниб етишган ва шунинг учун уларни қамоқдан озод этиш қарор қилинган эди, дейди суҳбатдошимиз.

Бироқ Каджбед қишлоғида яшовчи 28 яшар Шамсиддин Фатхиддинов гапига қараганда, уларга шунчаки туҳмат қилишган. «Сўроқ вақтида мендан қандай қилиб Сурияда бўлиб қолганимни сўрашди. Мен у ерда ҳеч қачон бўлмаганлигимни ва ҳаттоки бундай мамлакатни билмаслигимни айтдим. Менга Сурияга борганим тўғрисида гўёки менинг дўстларим хабар қилишганини айтишди. Ўйлайманки, бизга кимдир туҳмат қилган ва шунинг учун бизни қамоққа олишган ва биз СИЗО да деярли бир йил ётиб чиқдик», – деди Шамсиддин.

Шу йилнинг ёзида баъзи бир ушлаб олинганларнинг ота-оналари давлат раҳбари Эмомали Рахмонга бу ишга аралашиш тўғрисида мурожаат қилишган. «Бизнинг ўғилларимиз ҳеч қандай сабабсиз ушлаб олинган ва қийноқлар остида Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда гўё иштирок этишгани тўғрисида тан олиш кўрсатмаларини беришган»,- деб ёзишган эди улар президентга. Бироқ Тожикистон Бош прокуратураси бу ёш йигитларнинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганлигини тасдиқлайдиган бир талай далил-исботлар мавжуд деб таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG