Ссылки доступа

Доғистонда Москвадаги ҳужумларни режалаштиришда гумон қилинаётганлар ушлаб олинди


Россия куч ишлатар органлари Москвада янги йил байрамлари арафасида, тахмин қилинишича, Сурияда ҳаракат қилаётган “Исломий давлат” (ИД) экстремистик гуруҳининг кўрсатмасига кўра, террористик амалиётлар уюштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинаётган еттита одамни ушлаб олишганини хабар қилишди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) баённомасида айтилишича, гумон қилинаётганлар Доғистон ҳудудида ушлаб олинган. ФХХ баённомасига кўра, тахминан ушлаб олинганлар одамлар йиғиладиган жойларда ўқ отар қуролларни ва портловчи моддаларни қўллаган ҳолда ҳужумларни тайёрлашган.

Доғистондаги ислом исёнчилари томонидан аввалроқ полиция ва расмий шахсларга ҳужумлар уюштирилган. Уларнинг баъзилари ИДга содиқликка қасам ичишган. 2015 йил сентябрида Россия Сурияда Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаб авиазарбалар бериш кампаниясини бошлаб юборди. Сурияда ҳаракат қилаётган ИД раҳбарлари жавоб тариқасида Россияда ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилишди.

Суриядаги режимнинг қулашини истаётган ислом исёнчиларига қўшилган Россия ва Марказий Осиёликлар сони россия ҳукумати хабарига кўра мингдан ошади.

Янги йил байрамлари арафасидаги таҳдидлар фонида Москва ҳукумати оммавий сайллар ўтказилиш жойларида, шу жумладан автомашиналарни қўллаш ёрдамида мумкин бўлган таҳдидларни олдини олиш мақсадида юк транспортининг чиқиш жойларини блокировка қилиш учун хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилишди.

XS
SM
MD
LG