Ссылки доступа

Рекорд: 2016 йилда Тожикистондан деярли 2000 оила Россияга кўчишга рухсат олди


2016 йилда хорижда яшайдиган ватандошларга ёрдам кўрсатиш бўйича Давлат дастурига мувофиқ Тожикистоннинг рекорд сондаги фуқаролари Россияга кўчиб ўтиш тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишди, деб хабар қилди Тожикистоннинг миграция масаласи бўйича Россия ИИВ ваколатхонасининг раҳбари Владислав Маркевич.

Унинг гапларига қараганда, Тожикистоннинг 1850 та оиласи ҳужжатларни олишган ва яқин муддатлардаёқ Россияга кўчиб ўтишлари мумкин бўлади. 2015 йил якунлари бўйича бундай оилалар бор-йўғи 1200 та эди, яъни кўчиб келганлар сони бир йилда бир ярим баровар ошди.

Маркевич Тожикистонда Россияда яшаб, ишлашни ҳоҳлайдиганлар сони МДҲ нинг бошқа мамлакатларидагига қараганда анчагина кўплигини айтган. 2016 йилда Тожикистоннинг 14 мингдан зиёд фуқароси кўчиб ўтишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш дастурида иштирок этиш борасида аризаларни тақдим этишган. «Биз республиканинг ҳар бир ҳудудидаги белгиланган квотага кўра 1850 та оилани танлаб олдик», – деди Маркевич.

Маркевичнинг гапларига кўра, дастурда иштирок этишга ариза берганларнинг деярли барчаси олий ёки ҳеч бўлмаганда ўрта махсус маълумотга эга. Булар тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, бухгалтерлар, тадбиркорлардир.

Турли статистик маълумотларга кўра, сўнгги йигирма йил ичида россия фуқаролигини олган Тожикистон фуқароларининг сони 300 минг билан 500 минг одам ўртасида.

XS
SM
MD
LG