Ссылки доступа

Фарғонада ҳайвонот боғи ишга тушди


Фарғона шаҳрида Тошкент ҳайвонот боғининг филиали ўз ишини бошлади.

Бу ерда беш гектарга яқин келадиган майдонда туёқлилар ва йиртқич сут эмизувчилар, сузувчи ҳамда йиртқич қушлар учун очиқ вольералар жойлашган. «Экзотариум» биносида маймунлар, илонлар, калтакесаклар ва манзарали қушлар жой олишган, деб хабар қилинади Тошкент ҳайвонот боғи сайтида. Пойтахтдаги ҳайвонот боғи Фарғонага 29 турдаги ҳайвонларнинг 65 та турли зотини туҳфа қилди.

Ташриф буюрадиганлар учун кафе очилган ва болаларнинг аттракционлари ишлаб турибди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан Тошкент ҳайвонот боғининг Самарқандда ҳайвонот боғини очиш ва Термиздаги ҳайвонот боғини реконструкция қилиш мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG