Ссылки доступа

Туркманистон Эронга газ етказиб беришни тўхтатди


Туркманистон икки мамлакат ўртасидаги қарздорлик билан боғлиқ бўлган баҳс туфайли Эронга газ етказиб беришни тўхтатди. Эрон миллий газ компаниясидан хабар қилишларича, «Туркманистон газ компанияси эришилган келишувларга қарамасдан қарзларнинг дарҳол тўланишини талаб қилган ҳолда Эроннинг газ таъминотини кесиб ташлади».

Ўша ернинг ўзида туркман ҳукуматининг қарорини шартноманинг “очиқчасига бузилиши ” деб аташди.

Компаниядан маълум қилишларига қараганда, икки мамлакат Эроннинг Туркманистон олдидаги қарзининг тўловлари ва ҳажми масаласи бўйича маслаҳатлар олиб боришмоқда. Туркман ҳукуматининг жавоби ҳозирча маълум эмас. Эрон туркман газини 1997 йилдан бошлаб мамлакатнинг шимолий ҳудудлари учун сотиб олади. Ҳозирги вақтда экспорт ҳажми 10 миллиард кубометрни ташкил этади. Туркманистон – Хитой ва Туркиядан кейин Эроннинг учинчи йирик савдо ҳамкоридир.

Декабрда Теҳрон туркман ҳукумати 1,8 миллиард долларга етган қарздорлик туфайли газни ёпиб қўйишлари борасида қўрқитганини хабар қилган эди. Ўтган ҳафтада Mehr ахборот агентлиги Эрон нефт вазири Биджан Намдар Заганехнинг томонлар ана шу масала бўйича вақтинчалик келишувга эришишгани тўғрисида хабар қилган гапларини келтирган эди.

XS
SM
MD
LG