Ссылки доступа

ЕвроОсиё иттифоқида автомобилларда “хавф-хатар тугмаси” бўлади


2017 йил 1 январидан бошлаб Евросиё иқтисодий Иттифоқи мамлакатларида транспорт воситаларини “хавф-хатар тугмаси” билан мажбурий таъминлаш борасидаги талаб кучга киради.

Бу ерда гап ЕОИИ да ишлаб чиқариладиган ва кўрсатилган муддатгача мувофиқлик баҳоси амалга оширилмаган машиналар тўғрисида боради. Талаб янги меъёрнинг кучга киришигача эксплуатация қилинган автомобилларга таъсир қилмайди, деб хабар қилишди Евросиё иқтисодий комиссиясида.

Авария бўлган ҳолда машинага ўрнатилган “хавф-хатар тугма”си автоматик режимда ёки қўл билан босилганида тегишли хизматларга хабар жўнатади. Сигнални олиб, улар ўз бригадаларини, шу жумладан тиббий бригадаларини жўнатади, бу эса иттифоқ мамлакатларида шошилинч хизматларни чақириш миллий тизимини яратиш учун бош мақсад бўлиб хизмат қилади.

ЕИКдан маълум қилинишича, ЕОИИ давлатларида ишлаб чиқариладиган транспорт воситаларининг кўпчилик турлари янги талаблар бўйича тасдиқлашдан ўтказилди. Масалан, Россия саноат ва савдо вазирлигининг ахборотига кўра, ўтган йилнинг 20 декабрига келиб ўз маҳсулотини ЕвроОсиё иқтисодий Иттифоқига етказиб берадиган барча асосий автомобил брендлари – оммавий сегментдан бошлаб (LADA, Hyundai, KIA, Renault, Volkswagen ва бошқалар) премиалларигача (BMW, Mercedes, Porsche, Bentley, Rolls Royce ва бошқалар), ўз автомобилларини “хавф-хатар тугма”си билан жиҳозлашни якунлаганлар ёки якунлаш арафасида турибдилар.

Учинчи мамлакатлардан жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган машиналарга нисбатан худди ўша талаблар кучда бўлади. 2017 йил 1 январидан кейин ЕОИИ га хусусий тартибда транспорт (ҳам янги, ҳам ишлатилганини) олиб киришни ният қилган фуқароларга масалан енгил автомобил тезкор хизматларни чақирадиган ишга лаёқатли тизимга эга бўлиши лозимлиги таклиф қилинади.

XS
SM
MD
LG