Ссылки доступа

Москвадаги қирғизистонликлар мигрантлар муаммоларини муҳокама қилишади


Москвадаги қирғизистонликлар бугун мажлис қилиб, мигрантлар муаммолари ва уларни хал қилиш йўлларини муҳокама қилишади. Бу ҳақда ватандошлар учрашувини уюштирувчилардан бири Нодир Мурас ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида ёзган.

Унинг айтишича, Москвадаги қирғизистонликлар турли соҳаларда муваффақиятларга эришишмоқда, аммо қатор муаммолар ҳам борки уларни биргаликда хал қилиш ва бир-биримизга ёрдамлашишимиз зарур.

Нодир Мурасга кўра, Россияда миграцияга доир қонунларга ўзгаришлар киритиляпти ва улар ҳақида кўпчилик билмайди. Мажлисда ана шу ўзгаришлар ватандошларга тушунтирилади, деди у.

Ташкилотчилар уч ойда бир марта йиғилиш ўтказиб, мигрантларга қонунлардаги ўзгаришлардан ташқари уларнинг мамлакатда қонуний бўлишлари, молиявий ва ўзини-ўзи тутиш масалаларида ҳам йўл-йўриқлар бериш ниятида.

Хабар қилинишича, кафелардан бирида ўтказиладиган учрашув ҳақида Қирғизистоннинг элчихонаси ва ҚР ИИВнинг РФдаги ваколатхонасига хабар берилган.

XS
SM
MD
LG