Ссылки доступа

Туркманистонда маош 10 % га, нархлар эса – 100% га ошди


2017 йил 1 январидан Туркманистонда бюджет корхоналари ходимларининг ойлик иш ҳақлари, стипендиялар, нафақалар ва ёрдам пуллари 10% га ошди. Бироқ озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат моллари ва маиший хизматларнинг нархлари ошганлигини ҳисобга олганда сўнгги ойларда аҳолининг сарф-ҳаражатлари 100% га ўсиб кетди.

2016 йил июл ўртасида ойлик иш ҳақининг оширилиши тўғрисида эълон қилинган эди. Туркманистондаги «Азаттык» радиосининг мухбирлари хабар қилишича, келгуси ойлик иш ҳақининг ошиши тўғрисида хабар қилинганидан кейин, бозорларда ва магазинларда озиқ-овқат ва саноат товарларига белгиланган нарҳлар ошиб кета бошлади.

Туркманистонлик шарҳловчи Аманмурад Бугаев фикрига кўра, сўнгги 6 ойда Ашхободда товарлар ва хизматларга бўлган нарҳлар камида 100% га ошиб кетган. «Нарҳларнинг ошиши ойлик ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва ёрдам пуллари 10% га ошганлигини ҳақидаги президент қарори хабар қилмасидан 6 ой олдин бошланди. 2015-2016 йиллар чегарасида ҳаёт анча қимматлашди, 2016-2017 йилларда эса қимматлашув янада кўпроқ сезилади. Шундай қилиб, агар ойлик иш ҳақи 10% ошган бўлса, реал нарҳлар жами 100-120% га бемалол ошди», - деб таъкидлайди Бугаев.

Тахминан икки ҳафта олдин, туркман ҳукумати пойтахт бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларига бўлган нарҳларни ушлаб қолишга ҳаракат қилди, шу боис сотувчиларга товарларни белгиланган давлат нарҳларида сотиш борасидаги қатъий талаб қўйилди. Шундай қилиб, сотувчиларга фиктив нарҳларни ёзишга тўғри келмоқда, харидорларда эса, ҳаттоки уларга товарларни қиммат нарҳда сотиб олишаётган бўлса-да, шикоят қиладиган жойлари ва одамлари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 2016 йил январидан миллий пул бирлиги бўлган туркман манатининг АҚШ долларига конвертацияси бутунлай тўхтатилган эди. Шундан кейин дарҳол мамлакатнинг барча ҳудудларида озиқ-овқат ва саноат товарларига бўлган нарҳларнинг тўхтовсиз ошиши бошланди. Шунингдек мамлакатда шакар, ўсимлик ёғи, ун, товуқ гўшти ва тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин етишмовчилиги юзага келди.

XS
SM
MD
LG