Ссылки доступа

Сингапур компанияси Ўзбекистон учун янги турдаги ўғитлар ишлаб чиқаради


Ўзбекистон Давлат рақобат Қўмитаси ва Indorama сингапур компаниялари гуруҳи Indorama Kokand Fertilizers номли қўшма корхонанинг ташкил этилиши тўғрисидаги келишувни имзолашди, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ лар.

Кимёвий соҳадаги янги қўшма корхона Қўқон суперфосфат заводи негизида ташкил этилмоқда ва энг замонавий технологиялар асосида минерал ўғитларни ишлаб чиқара бошлайди.

Мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва янги технологияларни жорий қилиш билан бир қаторда лойиҳа томонидан шунингдек фосфат дикалций, калий сулфат ва нордон азотли калий каби аввал республикада ишлаб чиқарилмаган минерал ўғит турларининг ишлаб чиқарилиши бошланиши кўзда тутилган.

Янги қўшма корхонадаги хорижий инвесторларнинг улуши 80 миллион доллар инвестицияларни жалб қилган ҳолда 75% ни ташкил этади. Лойиҳа яқин орадаги беш йил ичида бир неча босқичда амалга ошиши режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG