Ссылки доступа

Шахандаги қулаб тушган уй яшовчилари нарсаларини йиғиштириб кетишмоқда


Қарағанда вилоятининг Шахан поселкасидаги қисман қулаб тушган уйда яшовчиларга ўз нарсаларини йиғиштириб кетишга рухсат беришди. Бугун ваколатли хизматлар беш қаватли уйнинг қулаб тушган қисмини тозалашни режалаштиришган, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ. 1 январдаги қулаб тушиш натижасида тўққизта одам ҳалок бўлган.

Бугун эрталабдан шикастланган уйда яшовчиларнинг маҳаллий ҳукумат вакиллари иштирокидаги йиғини бўлиб ўтди. Айни вақтда одамларни шикастланмаган подъездларга полициячилар қарови остида битта-иккитадан киргазишмоқда. Беш қаватли уй подъездининг ўзининг қулаб тушиш хавфи ҳалигача сақланиб қолмоқда. Қозоғистон кўп профилли реконструкция ва тараққиёт институтининг мутахассислари шикастланган бинонинг экспертизасини амалга оширишмоқда..

Шу билан бир вақтда Шахан поселкасида маҳаллий кўламдаги ФВ эълон қилинган. Ҳозирги пайтда уюмларни йиғиштириш тугади, бошқа ҳалок бўлганлар топилмади. Фожианинг сабаби дастлабки тахминга кўра – умумий уй иситиш қозонининг портлаб кетиши.

XS
SM
MD
LG