Ссылки доступа

Суриядаги исёнчилар музокараларга тайёргарликни тўхтатиб қўйишди


Душанба куни Сурия озодлик армияси бошчилигидаги 12та мухолиф гуруҳлар январ охирида Остонада Россия ва Туркия воситачилигида ўтказилиши режалаштирилган тинчлик музокаралари билан боғлиқ ҳар қандай алоқаларни тўхтатганлиги борасида қўшма баёнот берди.

Хужжат муаллифларининг айтишларича, исёнчи кучлар 30 декабрдан бери амалда бўлган ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилишяпти, бироқ ҳукумат армияси Дамашқ четидаги Вади-Барад ва Шарқий Гута ҳудудларида ердан ва ҳаво орқали қуролли хужумларни давом эттиряпти. Исёнчилар томонидан ушлаб турган айнан шу ҳудудлардан Сурия пойтахти ва унинг атрофидаги тўрт миллион ахоли учун сувнинг асосий қисми етказиб берилади.

Сурия ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, душанба куни Башар Асад армияси Эронга ён босувчи "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи қўшинлари ёрдамида исёнчиларни сувнинг асосий заҳираси жойлашган Айн ал-Фижех шаҳри яқинидан сиқиб чиқарган.

Сурия мухолифатини қўлловчи туркия ҳарбийларининг сешанба куни хабар беришича "Исломий давлат" террорист гуруҳи назорати остидаги ал-Боб шаҳри яқинида жиҳодчилар билан қуролли тўқнашувлар бўлган ва уларнинг позициялари россия авиацияси иштирокида бомбардимон қиланган.

XS
SM
MD
LG