Ссылки доступа

Хужжатларни соҳталаштирган Тожикистон божхона ходими 12 йилга қамалди


Душанбе шаҳар суди Тожикистон Давлат божхона хизмати (ДБХ) ходимини божхона тўловлари ҳақидаги хужжатларни соҳталаштиргани учун 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Душанбе шаҳар судидаги манбанинг айтишича, эндиликда Тожикистон ДБХ собиқ ходими Муҳибулло Додохонов, мамлакатга автомашиналарни олиб киришда божхона тўловларига оид хужжатларни қалбакилаштириш йўли билан 500 минг сомонига яқин пул "ишлаб олган".

Ўзининг кирдикорлари ошкор бўлгач эса, у яширинган, аммо бир ой ўтиб қўлга тушган. Тергов мобайнида у келтирилган зарарни тўлашдан бош тортган ва шу йўл билан қамоқдан қутилиб қолмоқчи бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда ҳозир 800 минга яқин автомобил бор. Мутахассисларнинг айтишича, импорт қилинган автомобилларнинг аксарияти Германияда ишлаб чиқарилган. Молиявий танглик, сотиб олувчиларнинг йўқлиги ва олиб кириладиган автомобиллар сонининг камайиши автомобилларни мамлакатдан экспорт қилиш нарҳларини саккиз баробарга қимматлашига олиб келди.

XS
SM
MD
LG