Ссылки доступа

ҚР махсус хизматлари Истамбулдаги терактга алоқаси борликда гумон қилинаётганни сўроқ қилишди


ДМХҚ ходимлари Истамбулдаги терактга алоқаси борликда гумон қилинаётган шахс сифатида интернетда паспортининг сурати эълон қилинган Яҳё Машраповни сўроқ қилишди. Бу тўғрисида ДМХҚ расмий вакили Рахат Сулейманов хабар қилди.

«Ахборот эълон қилинганидан кейин тезкор-тергов чора-тадбирлари бошлаб юборилди. Унинг яшаш манзили аниқланганидан кейин, ДМХҚ ходимлари уни маҳкаманинг туман бўлимига етказиб олиб келишди ва сўроқ қилишди. Тафсилотлар кейинроқ хабар қилинади», - деди Сулайманов.

Аввалроқ турк ОАВ лари терактни амалга оширишда гумон қилинаётган шахс тасвирланган видеороликни, шунингдек Қирғизистон фуқароси паспортининг фотосуратини тарқатишган эди. Машраповнинг ўзи Turmush.kg нашриётига берган интервьюсида Туркиядаги терактга алоқаси йўқлигини билдирган. Унинг гапларига қараганда, 28 декабрда у Истамбулга учиб кетган, 30 декабрда эса яна Қирғизистонга қайтиб келган. 31 декабрда у Қирғизистонда бўлган ва 1 январда қайтадан Истамбулга учиб кетган. 3 январда яна Бишкекка қайтиб келган.

«Истамбул аэропортида самолетга ўтирдим. Бу вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари мени самолетдан туширишди. Улар мени бир соатдан ортиқ сўроқ қилишди. Бишкек рейсини ушлаб қолишди. Улар мени янги йил кечасидаги теракт сабабли сўроқ қилишганини тушунтиришди ва мен ташқи кўринишдан фотодаги жиноятчига ўхшаб кетишимни айтишди, кечирим сўрашди ва яна самолетга ўтказиб юборишди», – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Истамбулдаги Reina тунги клубда 1 январга ўтар кечаси теракт юз берган эди. Қуролланган ҳужум натижасида 39 та одам ҳалок бўлган, 69 таси яраланган. Аввалроқ турк ОАВлари полициядаги манбаларга ҳавола қилган ҳолда ҳужумни уюштирган шахс тахминан Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси эканлигини хабар қилишган эди.

XS
SM
MD
LG