Ссылки доступа

Қозоғистонга визасиз кириш рухсат этилган мамлакатлар рўйхати кенгайди


Қозоғистонда Европа Итифоқининг барча мамлакатлари, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) мамлакатлари, шунингдек БАА, Малайзия, Монако ва Сингапур фуқаролари учун визасиз кириб келиш режими кучга кирди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 2017 йил 1 январидан бошлаб юқорида келтириб ўтилган мамлакатлар фуқаролари Қозоғистонга 30 кун муддатгача визасиз келиб кетишлари мумкин бўлади.

Бу сиёсат, Остонадан маълум қилишларига қараганда, “Қозоғистонда янада мақбул инвестицион муҳитни яратишга ва унинг туристик салоҳиятини оширшга хизмат қилиши” лозим. Янги виза қоидалари доирасида бошқа мамлакатлар фуқаролари учун мамлакат ТИВ қозоқ визасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришни қисқартиришга ваъда қилган.

Қозоғистонга 15 кун муддатгача визасиз кириб келиш режими 19 та мамлакат, шу жумладан АҚШ, Япония ва баъзи бир европа мамлакатлари фуқаролари учун 2017 йил 16 июлидан бошлаб 2017 йил 31 декабригача очилган эди.

XS
SM
MD
LG