Ссылки доступа

Андижонда “Қорқиз”ни ваҳшийларча калтаклашди


Бир гуруҳ эркаклар Қорқиз кийимини кийиб олган бир ёш йигитни ҳақоратлаб, юзига мушт тушираётганлиги тасвирланган видео янги йилнинг дастлабки кунларида ижтимоий тармоқларда ва Youtube порталида пайдо бўлди.

Мобил телефонга олинган ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеоёзувда бир гуруҳ эркаклар Қорқиз кийимини кийиб олган ёш йигитни норматив бўлмаган лексикага оид сўзлар билан ҳақоратлашаётгани ва юзига мушт тушираётгани тасвирланган. Видеода Eltuz.com маълум қилишича уятсиз нутқ, сексизм, зўравонлик ва гомофобия элементлари мавжуд.

Видеокадрларда эркаклар оломони кўчада кетаётган Қорбобога индамаётгани, бироқ унинг Қорқиз кийимидаги йўлдошини ўраб олиб, ҳақоратлашаётгани расмга туширилган. Қорқиз кийимини кийиб олган йигитнинг юзига муштлар ёғилган, уни оёқ билан тепишган ва бошидаги парикни юлиб олишган... Бунда “Қорқиз”нинг ёнида турган йўлдоши унга ёрдам беришга шошилмаган. У “Сен нима, унинг шеригимисан?!” деган оломон ҳайқириқларидан кейин қўрқиб четга чиқиб кетган.

Ўтган йили Хоразм вилоятида Қорқизларни зўрлаш ёки зўрлашга уриниш ҳолатлари қайд этилган эди. Facebook' даги шарҳлардан Қорқиз кийимини кийишга ёш йигитни янги йил кечаси бир оз пул ишлаб олиш истаги кўнглига солганини тушуниш мумкин.

Видеоролик қаҳрамонлари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан можаро Андижон шаҳрида Янги йил куни арафасида содир бўлганини билиб олиш мумкин.

XS
SM
MD
LG