Ссылки доступа

Сурия шимолидаги зарбаларда 25 та жангари ўлдирилди


Мамлакат шимолидаги Идлиб провинциясида амалга оширилган авиазарбалар натижасида аввал «Фронт аль-Нусра» сифатида маълум бўлган гуруҳнинг камида 25 та жангариси ҳалок бўлган.

Syrian Observatory for Human Rights ташкилотининг хабар қилишича, Джабхат Фатех аль-Шам” позицияларига ҳужум қилган самолетлар Россияга тегишли бўлганми ёки АҚШ бошчилигидаги коалицияга тегишли бўлганлиги номаълум бўлиб турибди. Мавжуд ахборотга кўра, ҳалок бўлганлар ичида – ўтган йили “Ал-Қоида”дан чиқиб кетганини эълон қилган ва ўз номини ўзгартирган гуруҳ етакчилари бор”.

Россия ва Туркия бу гуруҳ аъзолари ўтган ҳафтада тузилган Сурияда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги шартномадан чиқариб ташланганлигини хабар қилди. Бир вақтнинг ўзида бир қатор исёнчи гуруҳлар бу ойда Қозоғистонда бўлиб ўтиши лозим бўлган тинчликсевар музокараларга тайёргарлик кўришни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги баённома билан чиқишди. Бунда улар Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчилари томонидан келишувларнинг “бузилишига” йўл қўйилганлигини баҳона қилишган.

XS
SM
MD
LG