Ссылки доступа

Эронлик фаол хотини озод этилгач очликни тўхтатди


Қамоқда ўтирган эронлик фаол Араш Садеҳи, ҳотинининг ҳибсдан озод этилганидан сўнг очликни тўхтатган. Хабарларга кўра, у ўзининг турмуш ўртоғи, ёзувчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Голрох Эбрахими ҳибсга олинганига қарши норозилик сифатида 24 октябрдан буён овқат истеъмол қилишдан бош тортиб келаётган эди.

Аёлнинг айтишича, 3 январ куни гаров эвазига вақтинчаликка озод этилган. Эбрахими Эрондаги тошбўрон қилиш амалиётига қарши ёзилган, аммо нашр қилинмаган мақоласи учун октябр ойида ҳибсга олинган эди.

Кейинроқ эса у суд жараёнида "Исломнинг муқаддас жойларини ҳақоратлаганликда" айбдор деб топилган. Бу айбловни Amnesty International «ўта ноҳақлик» деб баҳолаган. Эбрахимининг айтишича, у икки ой давом этган очлик натижасида, унинг сўзларига қараганда жуда хароб аҳволда бўлган эри билан учрашишга муваффақ бўлган.

Садехини қўллаб бир нечта онлайн-кампаниялар уюштирилган, унда тарафдорлар унинг соғлигидан ҳавотирда эканликларини билдиришган. 2 январ куни ўнлаб одамлар эр-хотиннинг қамоқдан озод этилишини талаб қилиб, Теҳрондаги «Эвин» қамоқхонаси олдида намойиш ўтказишган. Фалсафа факултети талабаси Садехи "миллий ҳавфсизликка қарши тил бириктириш", "давлатга қарши қаратилган ташвиқот", "киберҳудудда ёлғон маълумот тарқатиш" ва "Ислом республикаси асосчиси оятилло Руҳоллоҳ Ҳумайнийни ҳақорат қилиш" каби айбловлар билан 15 йиллик қамоқ жазосини ўтаяпти.

XS
SM
MD
LG