Ссылки доступа

ЕҲҲТ Туркманистонга сайловларни баҳолаш учун гуруҳ жўнатмоқчи


ЕҲҲТ Туркманистонда шу йилнинг 12 февралида бўладиган президент сайловини баҳолаш учун гуруҳ жўнатишни таклиф қилди.

Аввалроқ мамлакатда таҳлилий гуруҳ келиб кетган эди. Ташриф якунида улар асосий эркинликлар ва сиёсий рақобатнинг йўқлиги ва сайлов борасидаги қонунларни яхшилаш зарурлигини айтиб, мамлакатга кузатувчилар ўрнига сайловни ўтказишда ёрдам берувчи миссия жўнатишни таклиф қилган.

Ўзининг 2016 йил 30 декабр кунги ҳисоботида ЕҲҲТнинг заруратларни баҳолаш Миссияси Туркманистон давлат тизимида ҳокимиятнинг аниқ тақсимланмаганлиги, фуқароларда танлаш эркинлигининг йўқлиги яққол кўриниб турганлиги сайловни ЕҲҲТ талабларига мос равишда ўтказишга ҳалақит беришини айтган. Яна таъкидланишича, мамлакатдаги маълумот ва янгиликлар хизматлари қаттиқ давлат назоратида ва четдан туриб маълумот олиш чекланган.

ЕҲҲТнинг заруратларни баҳолаш Миссияси Туркманистон билан мулоқотни давом эттиришни таклиф қилди. Сайловларни баҳолаш Миссияси сайловлар жараёнида қонунга амал қилишни кузутади, ҳамда маълумот тўплайди ва сайлов участкаларини бориб кўради.

XS
SM
MD
LG